"ПСЖ" "Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембелени тиббий кўрикдан ўтказиш учун муддат белгилади.
Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, франциялик футболчи бугун Парижга келиши ва шу куннинг ўзида тиббий кўрикдан ўтиши керак.
Усмон аввалроқ “Барселона”ни тарк этишга қарор қилган эди. "ПСЖ" 50 миллион евро товон пули тўлайди, бу пулнинг ярми "кўк-анорранглилар" билан тузилган шартномага асосан Дембеленинг ўзига кетади.
Дембеле аввалроқ “Барселона” раҳбариятига пул туфайли эмас, ўзига нисбатан ёмон муносабатда бўлгани учун кетаётганини айтган эди. "ПСЖ" айни дамда "Бенфика" ҳужумчиси Госналу Рамуш билан шартнома имзолаш устида ишламоқда.