«Монако» ярим ҳимоячиси Аксель Дисаси фаолиятини «Челси»да давом эттирадиган бўлди.
25 ёшли франциялик футболчи янги жамоаси билан 6 йиллик шартнома имзо чекди. «Челси» Дисаси учун 45 миллион евро тўлади.
Дисаси якунланган мавсумда барча мусобақалар доирасида 49 ўйнида иштирок этиб, 6 гол ва 4 ассист муаллифига айланди. У Франция терма жамоасига таклиф этилиб келинади.