Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Владимир Козак: «Ўсмирларимиз каби биз ҳам чемпион бўлмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сардори Владимир Козакнинг  таъкидлашича, жамоанинг Сурия устидан ғалаба қозониб, келаси йили 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши, марказий осиёликларни руҳий жиҳатдан янада кучли қилган. ОФК расмий сайтига берган интервьюсида Козак чорак финал ўйини ва ярим финалга тайёргарлик борасида фикр билдирди. Таъкидлаш жоиз Владимир Козак Ўзбекистон-Сурия ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши ўйинда 2 марта ҳисобда ортда бораётиб, ҳисобни тенглаштиришга ва ўйиндан кейин пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Бу ҳолат кўрсатмоқдаки, ўзбекистонликлар руҳий жиҳатдан кучли тайёргарликка эгалар. Козакнинг фикрича, марказий осиёликлар худди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U16) каби муваффақият қозонишлари мумкин экан.

"Аввало, жаҳон чемпионатига чиққанимиздан хурсандмиз, лекин бизнинг мақсадимиз — бу билан чекланиб қолмаслик. Мусобақа тайёргарлик жараёнида чемпион бўлишни ният қилганмиз", дейди Володя.

"Жамоада яхши йигитлар жамланишган, улар яхши мотивацияга эга. Олдимизда иккита ўйин қолди ва биз мақсадимизга эриша олишимизни ҳис қилмоқдамиз".

Козак ва унинг жамоадошлари орзуни амалга оширишдан аввал 14 ноябрь куни Осиёнинг 11 карра чемпиони Жанубий Кореяни мағлуб этишлари лозим. "Пахтакор" ярим ҳимоячиси эса бу жамоага қарши бошқача ўйин кўрсатш кераклигини яхши билади.

"Биз ҳеч кимдан қўқрқмаймиз. Ярим финалга эса жуда яхши жамоаларгина етиб кела олади. Мен ҳали уларнинг ўйинини томоша қилмадим. Мураббийларимиз Кореянинг ўйинини ўрганиб чиқиб, бизга керакли кўрсатмаларни беришади", дейди футболчи.

"Биз Сурияга қарши биринчи бўлимни ёмон ўтказдик. Бу Рас ал-Хаймадан Фужайрага олис сафар ва ўйиннинг эрта бошланиши билан боғлиқ эди. Чоршанба кунги ўйин вақти эса бизга тўғри келади ва ўйинни ўзимиз ўрганган Рас ал-Хаймадаги стадионда ўтказамиз", қўшимча қилди у.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 08:38, 13.11.2012.
Ўқилди: 4971 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.