Андрес Иньеста "Виссел Кобе" билан шартномасини якунлади, лекин у ҳали бутсасини михга илмоқчи эмас - афтидан, у 39 ёшга тўлганига қарамай, ҳали ҳам профессионал футбол ўйнаш ниятида.
"Биз тўхтамаймиз", - деб ёзди Иньеста ижтимоий тармоқда "Барселона" базасидаги машғулотларидан суратни жойлаштирган ҳолда.
Сўнгги пайтларда Иньеста МЛСга "Интер Майами" сафига ўтиши билан боғлиқ миш-мишлар тарқалганди, аммо испаниялик буни рад этди.
Эслатиб ўтамиз, Андрес Иньеста 2002 йилдан 2017 йилгача "Барселона"да ўйнаган.