Кириш Регистрация

Ўртоқлик учрашуви: "Андижон"-"Навбаҳор" 2:1

Баҳо:
+ | -

Олий лигамизда юзага келган танаффусдан барча жамоалар сингари "Навбаҳор" ҳам унумли фойдаланмоқда.

Бир неча кун аввал "лочинлар" Косонсойда маҳаллий жамоа билан беллашиб 3:1 ҳисобида зафар қучганди. Кеча эса "Навбаҳор" Андижонга ташриф буюриб, Олий лига билан амалда хайрлашиб бўлган "Андижон" билан назорат учрашувини ўтказди.

Қизиқарли ўтган "дерби"да майдон эгалари бир тўп фарқи билан ғалаба қозонди. "Андижон"дан голларни Расул Раҳмонов ҳамда Акмал Жўрабоевлар киритишган бўлса, вакилларимиздан Ғайрат Жўраев пенальтидан гол уриб жавоб тўпини киритган. "Навбаҳор" таркибида Денис Романенко жароҳати боис машғулотларда иштирок этмаяпти.

Иккинчи даврада сафга қўшилган ҳимоячи Рустам Боқиев анчадан бери таркибда йўқ. Тажрибали ҳимоячининг сафда йўқлиги сабаби бизга қоронғу. Афтидан Боқиев жамоани тарк этган. Эҳ, Боқиев "Қизилқум"да мазмунли ўйин кўрсатаётган эди...

"Андижон" - "Навбаҳор" 2:1
Голлар:
Расул Раҳмонов, Акмал Жўрабоев – Ғайрат Жўраев (пен).
«Андижон»: Юрий Цой, Илдар Маматказин, Икром Ибрагимов, Даврон Турсунов, Мақсуд Ҳайитов, Иброхим Отахонов, Баҳром Абдураҳимов, Ислом Аҳмедов, Расул Раҳмонов, Отабек Валижонов, Акмал Жўрабоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Лочин Солиев, Шоир Рўзиев, Шохрух Маҳмудов, Дониёр Усмонов, Рустам Аъзамов.
«Навбаҳор»: Ботир Носиров, Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Тимур Султонов, Абдумажид Тоиров, Жаҳонгир Меҳмонов, Виталий Панасюк, Аъзам Алиев, Алишер Маҳмудов, Ғайрат Жўраев, Собир Ҳамидов, Николай Риндюк.
Захирадан майдонга тушганлар: Абдулазиз Султонов, Даврон Исоқов, Элмурод Низомбоев, Ринат Байрамов.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 13:42, 13.11.2012.
Ўқилди: 4515 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8814]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6315]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5288]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3706]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3482]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2562]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2340]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2315]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2225]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2193]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик