«Барселона» ҳимоячиси Клеман Лангле «Наполи»нинг янги футболчисига айланиши мумкин.
Football Espana хабарига кўра, «Наполи» Ланглени аввалроқ «Бавария»га ўтган Ким Мин Чже ўрнига сотиб олиши мумкин.
Қайд этилишича, «Барселона» ўз футболчиси учун неаполликлардан тахминан 15 миллион евро талаб қилади, бироқ бу маблағ Италия жамоаси учун муаммо бўлмайди.
Аввалроқ, «Милан» Ланглени кузатиб бораётгани, аммо футболчининг ўзи фаолиятини Лондоннинг «Тоттенхэм» клубида давом эттирмоқчи экани хабар қилинганди. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда франциялик футболчи «шпорлар»да ижара асосида ўйнаган эди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 10 миллион евро.