Франция терма жамоаси ва "Арсенал" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Роберт Пиреснинг фикрича, Килиан Мбаппе "Реал"га ўтиши керак.
"У учун энг яхши қарор "Реал»"га ўтиш, чунки "ПСЖ" билан вазият жуда оғир, Килианнинг оиласи ва клуб ўртасида кўплаб келишмовчиликлар мавжуд.
Мбаппе дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Умид қиламанки, у ўзи учун ва албатта "ПСЖ" учун яхши ечим топади, чунки улар кўп пул йўқотишни хоҳламайдилар.
Вазият жуда мураккаб, футболчи ҳақида гапирадиган бўлсак, энг муҳими яхши ечим топиш. Агар у ҳозир "Реал"га ўтиши мумкин бўлса, уни қўйиб юбориш керак", - деди Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси.