"Тоттенхэм" бош мураббийи Анге Постекоглу Харри Кейннинг "Бавария"га ўтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Июль ойида Мюнхен гиганти расмийлари 30 ёшли инглизни сотиб олиш ниятида эканликларини очиқчасига эълон қилишди.
“Буни ҳукм қилиш мен учун эмас. "Бавария" ўзини хоҳлаганча тута олади. Бу менга умуман таъсир қилмайди. Мен бошқа клубларнинг ҳаракатлари ҳақида ўйлаб ўзимни қийнамайман. Гап шундаки, Кейн "Тоттенхэм" футболчиси, унинг шартномаси бор. Шахсан мен бошқа клубларга тегишли ўйинчилар ҳақида изоҳ бермаган бўлардим, лекин мен "Бавария"дан эмасман", - деди Постекоглу.