Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Жасур Ҳасанов: «Эронга қарши чап қанотда Андреев ёки Гадоев ўйнаши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2014 йўлида Эронга қарши ўтказадиган муҳим ўйини олдидан ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов ўз фикрларини билдириб ўтди. Хабарингиз бор, ушбу учрашувда Жасур Ҳасанов дисквалификация туфайли иштирок эта олмайди. Тажрибали футболчи Эронга қарши кечадиган ўйинда чап қанот ярим ҳимоясида ўйнаши мумкин бўлган футболчилар борасида ҳам айтиб ўтди.

— Сафарда бўладиган ўйинда Эрон терма жамоасидан ҳужумкор ўйин кутяпман. Эронликларнинг бошқа иложи ҳам йўқ. "Озодий" стадиони жуда катта ва бугун 100 минг мухлис келиши айтиляпти. Бунча мухлис қаршисида эса ёмон ўйнашнинг иложи йўқ.

— Миржалол Қосимов бундай ўйинга қарши қандай тактика танлаши мумкин?
— Бунисини очиқ айта олмайман. Миржалол ака билан клубда ҳам, терма жамоада ҳам бирга ишлаймиз. Эронга қарши тўғри тактика танлай олишига ишонаман. Кеча интервьюларини ўқигандим, унда Эронга қарши ўйинда ҳимояга ётиб олмаймиз, деган экан. Демак, бизнинг жамоамиз ҳам ўз кучига ишонган ҳолда, ўз ўйинини намойиш қилади.

— Сиз терма жамоанинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланасиз. Бугун чап қанотда, сизнинг ўрнингизда ким ўйнаши мумкин?
— Менимча Станислав Андреев билан Шоҳруҳ Гадоевлардан бири ўйнаса керак. Марат Бикмаев ҳам чап қанотда ўйнай олиши мумкин. Ким бўлишидан қатъий назар, бугун ўша футболчига ҳам, бутун терма жамоамизга ҳам омад тилайман.

Давоми "Даракчи"да.

Манба: www.darakchi.uz

"Даракчи"да ҳам ўзимизнинг йигитлар)

Киритилди: 13:02, 14.11.2012.
Ўқилди: 4053 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.