14 ноябрь куни ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Эрон терма жамоасига қарши муҳим баҳсда майдога тушади. Эрон ҳамда Ўзбеккистон миллий терма жамоалари ўйинидан олдин миллий терма жамоанинг бир нечта футболчилари ва делегация раҳбари ўз фикрлари билани ўрқтолашдилар.
Ўзбекистон терма жамаоси ҳимоячиси Артем Филипосян: «Учрашувда иккала терма жамоа ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қилиши табиий. Биз бу ерга шунчаки айланиб кетиш учун ташриф буюрмадик. Уйга 3 очко билан қайтмоқчимиз».
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев: «Стадионда юз мингга яқин мухлис Эронни қўллабғқувватлаб туради. Аммо, бу нарса бизни чўчита олмайди. Чунки буни олдиндан биламиз. Бу ерга фақат ғалаба учун келдик».
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев: «Кейруш четлатилган? Буни менга қизиғи йўқ. Бизнинг ўз мураббийимиз бор. Вазифамиз - майдонга тушиб ўйнаш ва 3 очкони қўлга киритиш».
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Иномов: «Эрон кучли. Буни биламиз. Аммо, биз ҳам кучлимиз. Мақсадимиз 3 очко. Агар менинг ҳам ёрдамим тегса, бундан бахтиёрман».
Ўзбекистон терма жамоаси делегация раҳбари Асқар Толибжонов: «Бу ўта муҳим баҳс. Айниқса, биз учун. Эронга тутқич бермасдан хотиржам ўз ўйинимизни кўрсатсак, ўйлаган мақсадимизга эришамиз».
Таъкидлаш жоиз, 13 ноябрь куни Теҳронда кучли ёмғир ёғиши туфайли, учрашув комиссари терма жамоаларга бевостида «Озодий» стадионида машғулот олиб боришга рухсат бермаган. Шу боисдан, Ўзбекиситон миллий терма жамоаси «Озодий» стадионига қарашли бўлган бошқа футбол майдонида машғулот олиб борган. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, бундай ёмғирли об-ҳавода машғулот олиб боришга тайёр бўлганликлари ва машғулотлар шунга яраша ташкил этилганини ўйиндан олдинги матубот анжуманида айтиб ўтган.