Лазар Самарджич тез орада расман "Интер"га ўтади.
Журналист Даниэле Мари хабарига кўра, Самарджич яқин 2 кун ичида тиббий кўрикдан ўтиш ва "Интер" билан шартнома имзолаш учун Миланга келади.
Олдинроқ, инсайдер Жанлука Ди Марцио 21 ёшли ярим ҳимоячи "Удинезе"дан 16+2 миллион еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан 4 миллион еврога ижарага ўтишини айтганди. Келишувга ярим ҳимоячи Жованни Фаббиан ҳам киритилган, у 4 миллион евро эвазига "Удинезе"га ўтади.
Қолаверса, “нерадзуррилар” “Сампдория” дарвозабони Эмил Аудерони сотиб олишга яқин турибди. У “Интер”га сотиб олиш имконияти билан ижарага ўтади. Айни пайтда келишув якунланиш арафасида.













