Италиялик машҳур инсайдер Фабрицио Романо "ПСЖ" ҳужумчиси Неймарнинг "Барселона"га трансфери ҳақида гапирди.
"Неймар Жуниор "Барселона"га қайтишни хоҳлайди. Каталонияликлар бундан хабардор. Бироқ, келишувнинг амалга ошиши фақатгина футболчига боғлиқ эмас", - деди инсайдер.
Маълумот учун, 31 ёшли бразилияликнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилда якунланади. У клубда йилига 50 миллион евро тоза маош олади.













