Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Рене Симоэш: «Футболда адолат бўлганида, бугун ҳисоб 0:0 бўларди»

Баҳо:
+ | -

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш иштирок этмади. Унинг ўрнига ёрдамчиси Рене Симоэш журналистларнинг саволларига жавоб берди. Матбуот анжумани залидан ЎФФ расмий Твиттери хабар бериб  турди.

"Футбол — бераҳм. У бугун сенга кулиб боқса, эртага сендан юз ўгиради", — дея кириш сўзи билан бошлади португалиялик мутахассис. "Бугун жамоамизга ҳужумларни якунлаш етишмади. Тўп оширишлар, комбинация уюштиришлар бор, аммо гол бўлмади. Гуруҳда мураккаб вазият юзага келди. Ўзбекистон 1-ўринга чиқиб олди. Энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ".

"Футболда адолат бор дейсизми? Бу борада ҳакамлар айбдор эмас. ФИФАнинг ҳакамлик билан иши йўқ. Уларга барибир. ФИФА голларни аниқлаш борасида муҳим қарор қабул қилиши керак. Боиси ҳакамларнинг хатоси туфайли кўп жамоалар азият чекяпти", дея ўйиндаги ҳакамлик бўйича ўз норозилигини билдирди Рене Симоэш.

"Ғалаба қозонсанг, осмонларга олиб чиқишади, ютқазсанг эса ерга кўмишади. Шу боис футбол бешафқатдир. Мен футболда кўпроқ журналистларни ҳурмат қиламан. Чунки, улар мағлубиятга учрамайдилар. Боиси, улар ўйиндан кейин гапиришади. Агар футболда адолат бўлганида, бугун ҳисоб 0:0 бўларди. Журналистлар эса буни билишниям, тушунишниям исташмайди", дея ҳасрат қилди бош мураббий ёрдамчиси.

"Энди гуруҳда аҳволимиз оғирлашди. Тақдиримиз рақибларга боғлиқ бўлиб қолди. Аммо имконият бор, ҳали тўла йўқолмаган. Баҳорда бўладиган ўйинларгача вақт бор ва биз унгача ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. ЖЧ-2014 учун тўғридан-тўғри бўлмаса ҳам, плей-офф орқали йўлланмани қўлга киритиш мумкинлигини унутмайлик. Лекин биз плей-оффни кутмасдан, дастлабки 2та ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз", дея ўз фикрларини якунлади Рене Симоэш.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:10, 15.11.2012.
Ўқилди: 7617 марта.
Фикрлар: 55 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик