"Кальяри" бош мураббийи Клаудио Раньери бошқа клубларни бошқармаслигини айтди. Мутахассис октябрь ойида 72 ёшга тўлади.
"Мен ишлаётганимда ҳушёрман. Мураббий бўлиб ишлаганим замон билан ҳамнафас бўлиб қолишимга ёрдам беради. Мен футбол билан ўзгараман, мослашаман, янгилик киритаман, ўзимни сўнгги тенденциялардан узоқда ҳис қилмайман. Эҳтимол, менинг кучим ўзгаришдир. Мен ўзимни замонавий мураббий, европалик мураббийдек ҳис қиляпман, бундан ташқари менда кўп нарсаларни айтиб берадиган тажрибам бор ва бу ҳақиқатан ҳам фойдали. Мен учун футбол оддий, ишни мураккаблаштирадиган мураббийлар.
Мен "Кальяри”"ни мен бошқарадиган охирги клуб бўлишига қарор қилдим. Мен фақат терма жамоадаги интригали иш учун истисно қилган бўлардим, аммо аниқлик киритаманки, мен Италия терма жамоасида ишлашга интилмайман. Ҳа, мен "Кальяри"да якунлайман, лекин қачонлигини билмайман. Балки йигирма йил чидай оларман", - дея ҳазил қилди мураббий Republic нашрига берган интервьюсида.