"Милан" устози Стефано Пиоли Италия чемпионатининг янги мавсумини ғалаба билан бошлашни жуда муҳим деб ҳисобламоқда.
"Яширмайман, биз биринчи ўйинда ғалаба қозонишни жуда хоҳлаймиз. Биз бунга тайёргарлик кўряпмиз, чемпионатни яхши бошламоқчимиз", - дея тан олди Стефано Пиоли.
Ўтган мавсумда биринчи ўйинда “Удинезе” устидан қозонилган 4:2 ҳисобидаги ғалаба “Милан”га мавсум якунида ёрдам бермади, жамоа фақат кучли тўртликка кирди.