"Барселона" ва "ПСЖ" ўртасидаги муносабатлар Усмон Дембеле трансферидан кейин ҳам ёмонлашмади.
Дембеле 50,4 миллион евро эвазига "ПСЖ"га ўтди. Бу "Барселона" вингерининг олиб қўйилган маблағлари йиғиндиси бўлиб, унинг ярми футболчи ва унинг агентига ўтиши керак.
"Барселона" президенти Жоан Лапорта "ПСЖ"нинг Дембелени қўлга киритиш борасидаги ҳаракатларидан норози экани хабар қилинганди. Каталония клуби парижликларга "уруш" эълон қилишга тайёр эди.
Diario Sport нашри хабарига кўра, Жоан Лапорта ва Носир Ал-Хелайфий ўртасидаги келишмовчиликларга қарамай, Дембеленинг трансфери клублар ўртасидаги муносабатларга таъсир қилмаган.
Жумладан, “Барселона” спорт директори Деку ва “ПСЖ”нинг футбол масалалари бўйича маслаҳатчиси Луиш Кампуш узоқ вақтдан бери дўстона муносабатларни сақлаб келмоқда.
Қолаверса, "Барселона" ва "ПСЖ" ўзаро фарқлардан кўра ўхшашликлари кўпроқ деб ҳисоблайди. Хусусан, ҳар икки клуб Лионель Мессининг кетиши билан боғлиқ қайта қуриш босқичидан ўтмоқда.