Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

"Барселона" Дембеленинг трансферидан кутилганидан кўра кўпроқ маблағ ишлаб олди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Усмон Дембеленинг трансферидан аввалига режалаштирилганидан кўпроқ маблағ олади.

Аввал хабар қилинганидек, вингернинг "Барселона" билан шартномаси шундай тузилганки, 50 миллион евролик опция фаоллашгандан сўнг, клуб бу сумманинг фақат ярмини олади. Қолган 25 миллион евро эса футболчига кетиши керак эди.

Бироқ, Diario Sport ёзганидек, "Барселона" бу шартни ўзгартиришга муваффақ бўлди - клуб раҳбарияти Дембеленинг кетиш истаги борлигини билган пайтдан бошлаб бунинг устида ишлади. Бунинг эвазига "Барселона" "ПСЖ"дан 34,5 миллион евро олади.

Каталонияликлар Дембеленинг атрофидагиларга босим ўтказишди. "Барселона" директори Матеу Алеманининг футболчи вакилларига айтишича, клуб фикрича, Дембеле каталонияликларга судга мурожаат қилиш ҳуқуқини берувчи шартномани бекор қилиш бандини фаоллаштириш шартларини бузган. "Барселона" трансферни кечиктириб, Усмонни клуб билан қўшимча бир неча кун машғулотларга ўтказишга мажбур қилди.

Бу ҳаракатлари эвазига "Барселона" ўз тақдирини яхшилашга муваффақ бўлди, бу эса янги келганларни рўйхатга олишда ижобий таъсир кўрсатади.

 

Киритилди: 20:54, 12.08.2023.
Ўқилди: 7899 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.