Каталониянинг «Барселона» собиқ бош мураббии Хосеп Гвардиола декабрда Каталонияга қайтади ва ўз агенти билан унга бўлган таклифларни муҳокама қилиб чиқади. Бу ҳақда «AS» нашри хабар тарқатмоқда.
Ҳозирги вақтга келиб 41 ёшли мутахассиснинг агенти Хосе Мария Оробитг унга бир йўла тўртта клуб «Манчестер Сити», «Челси», «Бавария»ва «Милан» клубларидан таклиф бўлганини маълум қилмоқда.
Шунингдек танловлар орасида Қатар, Англия, Чили ва Бразилия терма жамоасини бошқариш ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола «Барселона»дан бўшаб таътилга чиққач, оиласи билан АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига кўчиб кетганди.