"Ньюкасл Юнайтед" ўз футболчиси билан хайрлашади. Хабарларга кўра, жамоага ортиқ ярим ҳимоячи Райан Фрейзер керак эмас. Шу сабаб у билан 1 сентябрга қадар хайрлашилади.
29 ёшли футболчининг сифатлари ўртамиёна клубларда ўйнаш учун етади. Аммо "Ньюкасл" ортиқ у даражадаги клуб эмас. Эдди Хау жамоаси тез орада ЕЧЛдаги иштирокини бошлайди. Шу сабабли клубга сифатли футболчилар керак.