Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Жанубий Корея ёшлари пенальтилар серияси орқали чемпион бўлишди

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея ёшлар терма жамоаси ўз тарихида 12-марта қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Аммо бугун бўлиб Ироққа қарши ўйин кореяликлар учун жуда оғир кечди. Ёдингизда бўлса, ушбу жамоалар гуруҳ босқичида ҳам ўзаро тўқнаш келишган ва унда ҳисоб очилмаганди. Бу сафар ҳам бу икки жамоа ўйиннинг асосий вақтида ғолиб номини аниқлай олишмади.

Учрашувнинг 35-дақиқасида турнирнинг энг яхши футболчиларидан бири Моҳанад Каррар ҳисобни очган бўлса, Жанубий Корея таркибида мусобақанинг яна бир энг фойдали футболчиси Ким Чанг Чжин фақатгина ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Қўшимча таймларда ҳисоб ўзгармади ва ғолиб номини аниқлаш учун жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилишди. Жамоалар пенальтилар сериясини яхши бошлашди. Аммо Ироқ футболчилари иккинчи ва учинчи зарбаларни дарвозага аниқ йўллай олишмади. Жанубий Кореянинг 4 нафар футболчиси эса ўз имкониятларидан фойдаланишди. Пенальтилар сериясида ҳисоб — 4:1.

Шундай қилиб, мусобақани юқори савияда ўтказган Жанубий Корея ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати. Финал.
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - ИРОҚ - 1:1 (0:1, 1:0, 0:0, 0:0). Пенальтилар серияси - 4:1
Голлар: Мун Чанг  Чжин (90+2) — Моҳанад Абдулраҳим Каррар (35)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:39, 17.11.2012.
Ўқилди: 4698 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик