«Ал-Ҳилол» клуби вингери Малком Саудия Арабистони чемпионатининг 1-турида «Абҳа»га қарши сафар учрашувида ҳисобни очди. Бразилиялик футболчи учрашувнинг 31-дақиқасида гол урди.
Шу тариқа ҳужумчи клуб сафидаги дастлабки 4 та ўйинда 3-голини урди. Қолаверса, ушбу ўйинларнинг ҳар бирида Малком голли ҳаракатни амалга оширди.
Айни дамда учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилмоқда. Мезбонлар орадан икки дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштиришди.