Роберто Манчини Италия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетиш ҳақидаги қарорига қуйидагича изоҳ берди:
"Миллий терма жамоа мураббийлигидан кетиш менинг шахсий танловим эди. Менга билдирган ишончи учун президент Габриэле Гравинага, шунингдек, Италия футбол федерациясининг барча аъзоларига миннатдорчилик билдираман.
Шу беш йил давомида менга ҳамроҳ бўлган барча футболчилар ва мухлисларга раҳмат. Евро-2020даги ажойиб муваффақият қалбимда абадий қолади. Бу мен учун шараф" - деди Манчини.
Катта эҳтимол билан тез орада Манчина Саудия Арабистони терма жамоасини бошқаради.