«МЮ» клуби бош мураббийи Алекс Фергюсон Англия чемпионати 12-тури «Норвич»дан қабул қилинган мағлубият(0:1) ҳақида қуйидагича фикр юритди.
«Норвич» ҳимоясига тан берса арзийди – бугун улар ўз ҳаётларини ҳимоя қилишди. Бизда бўлган имкониятларни яримта дейиш мумкин. «Норвич» дарвозабони бугун жуда яхши ўйнади.Биз рақибга кучли босим ўтказдик, лекин бизга керак бўлган голни кирита олмадик», – дея Фергюсон сўзларидан иқтибос келтиради BBC.