"Атлетик" янги мавсумни омадсиз бошлади - "Реал" ва "Барселона"дан ташқари ҳеч қачон иккинчи лигага тушиб кетмаган ягона клуб. Ўйиннинг биринчи бўлимида икки гол ўтказиб юборган басклар “Реал”га имкониятни бой беришди. Маълум бўлишича, бу "Атлетик"нинг Испания футболи олий лигасидаги юбилей, мингинчи мағлубияти эди.
Бу эса чемпионат тарихидаги иккинчи натижадир. Фақат "Эспаньол" кўпроқ мағлубиятга учраган - 1152 та мағлубият. Учинчи ўринни эса 949 та мағлубиятга учраган "Севилья" эгаллаб турибди, жума куни бўлиб ўтган чемпионатнинг биринчи турида улар "Валенсия"га енгилди. Иккинчи турда "Атлетик" Памплонада маҳаллий "Осасуна" билан ўйнайди.