Португалиялик ҳужумчи Рафаэль Леау кўплаб ажойиб голлар урган, бироқ улардан биттасини ажратиб кўрсатишни сўрашганида, у Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "Атлетико Мадрид"га қарши ўйинда урган голини танлашини айтди.
- Энг яхши голимми? Чемпионлар лигасида "Атлетико"га урган голим, - деб жавоб берди Леау.
Леау 2019 йилдан бери Италия клубининг бир қисми бўлиб келмоқда, у Франциянинг "Лилль" клубидан "россонерилар" сафига кўчиб ўтди