Англия чемпионатининг навбатдаги тури доирасида Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» жамоаси ўз майдонида «Арсенал» клубини қабул қилди. Мазкур учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Эътиборли жиҳати, мазкур муҳим беллашувда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов иштирок этиб, майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Stadion.uz вакилимизнинг ушбу учрашувда қайд этган статистик кўрсаткичларини тақдим этади.
Абдуқодир Ҳусанов ўйин давомида юқори самарадорлик намойиш этди. Хусусан, унинг узатган паслари аниқлиги 93 фоизни ташкил этди (42 тадан 39 та аниқ). Шунингдек, ҳимоячи бўлишига қарамай, рақиб дарвозаси олдида 2 та хавфли вазият яратди ва бир бор зарба йўллади.
Ҳимоя ва дуэллардаги кўрсаткичлар: Вакилимиз ҳимояда ҳам ишончли ҳаракат қилиб, 5 маротаба тўпни хавфли зонадан чиқариб юборди («clearance») ҳамда 3 бор рақибдан тўпни олиб қўйишга эришди. Шунингдек, ердаги дуэлларнинг 100 фоизида (1/1) ва ҳаводаги курашларнинг ярмида ғолиб чиқди.
Аҳамиятлиси, Ҳусанов баҳс давомида бирор марта ҳам тўп йўқотмади ва ўйин қоидасини бузмади.
Учрашув статистикаси: Абдуқодир Ҳусанов
-
Тўпга тегинишлар: 57 бор;
-
Аниқ узоқ паслар: 2/4;
-
Тўпни қайтариб олишлар: 4 та;
-
Блоклар: 1 та.













