Кириш Регистрация
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль 1-1 Челси
09/05 17:00 Эльче 1-1 Алавес
09/05 18:00 Кальяри 0-2 Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм 0-1 Борнмут
09/05 19:00 Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья 2-1 Эспаньол
09/05 21:00 Лацио 0-3 Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико 0-1 Сельта
09/05 23:45 Лечче 0-1 Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона - Комо
10/05 17:00 Мальорка - Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли - Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас - Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе - Пиза
10/05 18:00 Фиорентина - Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона

“Болалар боғчаси” — Швайнштайгер Ламин Ямал ҳақида кескин фикр билдирди

Баҳо:
+-1 | -1

“Бавария” ва “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ футболчиси, Жаҳон чемпиони Бастиан Швайнштайгер замонавий футболнинг энг иқтидорли икки вакили — Ламин Ямал ва Майкл Олисени ўзаро солиштирди. Германиялик афсонанинг фикрича, Олисе ҳозирда анча юқори савияда ўйин кўрсатмоқда.

Швайнштайгер ОАВ ва футбол афсоналарининг Ламин Ямалга бўлган ҳаддан ташқари эътиборини танқид қилди:

“Мен қандай қилиб кимдир Ямални Олиседан яхшироқ дейиши мумкинлигини тушунмайман. Ямал Олиседан яхшироқ бажарадиган бирорта жиҳат йўқ. Ҳозир ‘Барселона’ бизга ‘янги Месси’ образини мажбурлаб сингдираётгандек таассурот уйғонмоқда. Бу худди болалар боғчасига ўхшайди. Сиз афсоналарнинг уни мақтаётганини кўрасиз, лекин диққат билан қарасангиз, улар барчаси ‘Барса ’тарафдори ва шу ғояни илгари суришмоқда. Аслида эса Олисе яхшироқ ўйинчи”.

Маълумот учун, 24 ёшли Майкл Олисе жорий мавсумда барча турнирлар доирасида жами 43 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 29 та ассист (жами 47 та очко) ёздириб қўйган. Шундан 4 та гол ва 7 та ассист айнан Чемпионлар Лигаси баҳсларига тўғри келади.

18 ёшли Ламин Ямал эса жами 44 та учрашувда иштирок этиб, 23 та гол ва 18 та голли узатмага (жами 41 та очко) муаллифлик қилган. Унинг Чемпионлар лигасидаги кўрсаткичи 6 та гол ва 4 та ассистни ташкил қилади. Transfermarkt портали Ямални 200 миллион еврога, Олисени эса 140 миллион еврога баҳолаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:44, 19.04.2026.
Ўқилди: 4696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик