12-18 ноябрь кунлари Қарши шаҳрида олий ва биринчи лига клубларининг 1996-1997 йилларда таваллуд топган тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги мусобақанинг республика финал босқичи учрашувлари бўлиб ўтди.
Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувига «Бунёдкор» футбол мактабининг 1996-1997 йилларда туғилган футболчилардан иборат тарбияланувчилари ҳамда турнир мезбонлари – «Насаф» футболчилари етиб келишганди.
18 ноябрь, якшанба куни турнирнинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Дастлаввал 3-ўрин учун ўтказилган баҳсда «Пахтакор» ва «Навбаҳор» тарбияланувчилари куч синашишди. Баҳсда тошкентликлар 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб, бронза медалларига сазовор бўлишди.
Шундан сўнг бош соврин учун «Бунёдкор» ҳамда «Насаф» футбол мактабида таҳсил олаётган ўсмирлар майдонга чиқишди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмагач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида қаҳрамонлик кўрсатган «Бунёдкор» посбони Аббосбек Ўлмасбеков қаршиликларнинг кетма-кет икки зарбасини қайтариб, «қалдирғочлар»нинг ғолиб бўлишига катта ҳисса қўшди.
Ушбу муваффақият билан Равиль Бекчинтаев ва Мухиддин Ортиқов бошчилигидаги футболчиларни қизғин муборакбод этамиз.
Шу тариқа, 2012 йилги тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги мусобақада «Бунёдкор» футбол мактаби умумий ҳисобда биринчи ўринни қўлга киритди. Тошкентда ўтган 1998-1999 йилларда таваллуд топганлар ўртасидаги турнирнинг финалида «Машъал»га елгилган «қалдирғочлар», 1996-1997 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Қаршининг «Насаф» футболчиларини енгиб, Ўзбекистон чемпиони бўлдилар.