"Боруссия" (Д) футболчилари Жуд Беллингемнинг "Реал"га ўтганидан хурсанд бўлишди, дея хабар бермоқда Bild нашри.
Манбага кўра, англиялик футболчининг жамоадошлари уни худбин ва нарсист деб ҳисоблашган. Қайд этилишича, у ўйинлардан сўнг бутун жамоанинг стадион бўйлаб айланиб чиқишини кутган, шундан сўнг у ҳаммадан алоҳида қарсак чалиши ва бунга жавобан мухлислар олқишини қабул қилиши мумкинлигидан далолат беради.
Беллингем ҳамиша жамоадошларига ёқмасди. Маълум қилинишича, ўтган йилнинг февраль ойида у Чемпионлар лигаси ўйинида майдонда тўғридан-тўғри Нико Шульцга ёмон узатма бергани учун "Сенга лаънат, пас беришни ҳам билмайсан! Сен аҳмоқсан!" - деб бақирган.
У жамоанинг иккинчи сардори бўлишига қарамай, унинг учун жамоа биринчи ўринда бўлмаган.