Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Суперкубок чипталари сотувга чиқди

Баҳо:
+ | -

24 август куни Жиззах шаҳрида мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Пахтакор” ҳамда Ўзбекистон кубоги соҳиби “Насаф” ўртасида Суперкубок ўйини бўлиб ўтади. Беллашув 19:30 да старт олиши режалаштирилган.

Мазкур беллашув чипталари бугун — 17 августдан бошлаб сотувга чиқди. Чипталарни iTicket.uz сайти орқали электрон харид қилиш имконияти мавжуд. Қайд этиш керак, “Сўғдиёна” стадиони 11 минг ишқибоз учун мўлжалланган, дейилади лига матбуот хизмати хабарида.

Суперкубок ўйинида “Пахтакор” номинал мезбон ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, стадионнинг 3А секторидан “Пахтакор” фан-клуби жой олиши режалаштирилган. “Насаф” фан-клуби вакиллари эса 4А секторидан фойдаланиши кўзла тутилган. Мазкур сектор чипталари Лига томонидан ҳар икки клуб учун тақдим этилади. Ўз навбатида “Пахтакор” футбол клуби мухлислари мазкур мақолада келтирилган сурат бўйича 3А секторидан чап тарафга томон, “Насаф” ишқибозлари эса 4А секторидан ўнг томонга қараб чипталар харид қилиши тавсия этилади.

Чипталар учрашув стартига қадар электрон сотувда бўлади. 23-24 август кунлари эса чиптани “Сўғдиёна” стадиони кассалари орқали ҳам ҳарид қилиш мумкин.

Киритилди: 14:49, 17.08.2023.
Ўқилди: 3276 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [4026]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [3337]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2941]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2871]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [2346]

«Атлетико» Жорже Мендешдан ўч олди [2235]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1947]

Расман: «Кристал Пэлас» «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади [1933]

Клоппга Германия терма жамоасида рекорд даражадаги маош таклиф қилинди [1884]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1753]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик