"Челси" янги футболчисини тиббий кўрикдан ўтказди. Хабарларга кўра, Лондон клуби Ромео Лавияни муваффақиятли равишда тиббий кўрикдан ўтказган. 19 ёшли ярим ҳимоячи клуб учун 58 миллион фунтга тушган эди.
У эндиликда шу ҳафтадаги 2 тур ўйинларида майдонга тушиши мумкин бўлади. Эслатиб ўтамиз, иккинчи турда Почеттино шогирдлари "Вест Хэм"га қарши баҳс юритади.