Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Эдер Милитао муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда COPE хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи Испания чемпионатининг 1-тури доирасидаги «Атлетик»га қарши ўйинда (2:0) жароҳат олганди. Бразилиялик ҳимоячининг хочсимон боғлами йиртилгани хабар қилинганди.
Бугун, 17 август куни Милитао операцияни муваффақиятли ўтказгани маълум бўлди.