Польша терма жамоаси дарвозабони Войцех Шесни Туриннинг “Ювентус” клуби келаси мавсумда чемпионлик учун ҳаракат қилишини, футболчиларнинг мотивацияси ниҳоятда юқори эканлигини айтиб ўтди. Туринликлар 2020 йилдан бери Италия чемпионлигини қўлга кирита олмаяпти, ўтган мавсумда "Наполи" чемпионликни қўлга киритди.
"Скудетто олиш истаги аввалгидан ҳам кучлироқ. Биз бир неча йиллардан буён бунга эриша олмаётганимиздан ҳафсаламиз пир бўлди, аммо энди биз чемпионлик учун курашга қайтишга ғайратландик, жуда ҳам иштиёқмандмиз", - деди "бьянконерилар" посбони.
Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатининг янги мавсуми шанба куни бошланади.