"Бавария" ҳимоячиси Бенжамен Павар Мюнхен клуби раҳбарияти унинг трансфери бўйича таклифларни рад этаётганидан норози.
Инсайдер Кристиан Фалькнинг ёзишича, франциялик футболчи яқинда раҳбарият билан суҳбатлашган. 27 ёшли ҳимоячи "Бавария"ни жуда қадрлашини, аммо ёзда клубни тарк этишни исташини айтди.
"Бавария" Паварни 35-40 миллион еврога қўйиб юборишини билдирмоқда. Футболчига "Интер" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. "МЮ" керакли суммани тўлашга тайёр, аммо бунинг учун клуб марказий ҳимоячи Гарри Магуайрни сотиши керак.