"Лидс Юнайтед" ҳимоячи сотиб олади. Хабарларга кўра, ёркширликлар "Бёрнли" қанот ҳимоячиси Чарли Тейлорга қизиқиш билдира бошлаган. 29 ёшли футболчида Чемпионшип тажрибаси етарлича.
Шу сабаб у "Лидс"га АПЛга қайтишда ёрдам бериши мумкин. Тейлор 2017 йилда айнан "Лидс"дан "Бёрнли"га сотилганди. Шу сабаб унга қайтиш муаммо туғдирмайди.