Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа сардори Рис Жеймснинг жароҳати ҳақида гапирди.
"Рис Жеймс бир неча ҳафтани ўтказиб юборади. Яхши томони, унинг жароҳати жиддий эмас", - деди аргентиналик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Жеймс "Ливерпуль"га қарши АПЛ 1-турида жароҳат орттириб олганди.