"Вест Хэм Юнайтед" футболчиси жаримага тортилиши мумкин. Хабарларга кўра, Англия Футбол Иттифоқи "болғачилар" ярим ҳимоячиси Лукас Пакетага қарши иш очган. Бунга футболчининг букмейкерлик компаниялари билан алоқалари сабаб бўлгани айтилмоқда.
Бундай шубҳа Пакетанинг "Манчестер Сити"га ўтиши амалга ошмагач пайдо бўлди. Агарда футболчининг айбдор экани тасдиқланса, у футболдан маълум муддатга четлатилади.