“Ювентус”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Илёс Зейтуллаев жамоада ўйнаган италияликларнинг менталитетидаги меҳмон футболчилардан фарқи ҳақида гапирди.
“Биз футбол нуқтаи назаридан оч ҳолда келдик. Бунгача ҳамма фақат телевизорда кўрар эди. "Ювентус"да ўйнаш мақсад эмас. Бу туш. Ҳар бир машғулотда ниманидир исботлаш учун курашишга ҳаракат қилдик. Италияликлар бошқача эди кўпроқ бефарқ", — дея Зейтуллаевнинг сўзларини келтиради RB Sport.