Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

«Локомотив» «бронза»ни қўлдан чиқармади

Баҳо:
+ | -

Бугунги учрашувдаги ғалаба “Локомотив”га чемпионатни 3-ўринда якунлаш имконини берарди. “Шўртан” эса ўйин натижасидан қатъи назар мавсумни 5-ўринда якунлаши аниқ бўлиб улгурганди. Шунга қарамай, ўйиннинг дастлабки 15 дақиқаси давомида Эдгар Гесс шогирдлари анча фаол ҳаракат қилишган бўлса, темирйўлчилар ўз ўйинларини топиб олишга қийналишди.

Вақт ўттган сари вазиятни тўғри англаган майдон эгалари аста-секин ташаббусни ўз қўлларига ола бошлашди ва ўйиннинг 22-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Комбинация чиройли тарзда уюштирилди. Акмал Холматов тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига етказиб берди ва Зайниддин Тожиев бош билан жарима майдончасига кириб бораётган Оганесянга тўпни етказди. Жоранинг зарбасини “Шўртан” дарвозабони қайтардию, аммо қайтган тўпга Фоменко етиб келди ва ҳисобни очди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб Ҳамза Каримов жарима майдончаси ичида Тожиевни “блокировка” қилди, аммо ҳимоячи бунга кечикканди – Зайниддин ундан тўпни ўтказишга улгурганди. Вазиятга яқин турган Равшан Эрматов пенальти белгилади. Пенальтини жабрланувчининг ўзи аниқ амалга оширди ва “Локо”ни “бронза” сари янада яқинлаштирди.

Шундан сўнг ғузорликлар ўйинда темпни бироз оширишди. 33-дақиқада Афонин ўнг қанотдан очилаётган Қодирқуловни тўп билан таъминлади. Жарима майдончасигача ёлғиз югуриб келди ва сўнгги паллада шерикларини тўп билан аниқ таъминлай олмади. Майдон эгалари эса 39-дақиқада қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди. Фоменконинг узатмасидан кейин Зайниддин дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, ҳисоб 3:0га етказди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида ғузорликлар ўйиндаги ўзларининг илк голини уришга муваффақ бўлишди. Соро Адаманинг “парашют” услубида берган зарбаси аввал дарвоза тўсинига, кейин эса ерга тегди. Барчадан аввал тўпга етиб борган Тожиевларнинг кичиги бош билан дарвозани ишғол қилди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган 1 дақиқа ичида “Локомотив” 2та гол уриш учун яхши имкониятга эга бўлди. Аввал Зайниддин қулай имкониятдан фойдалана олмаган бўлса, Холматовнинг зарбасини дарвозабон Корнейчук дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим бошида Оганесяннинг 17 метрдан йўллаган зарбаси “Шўртан” дарвозаси тўсинига тегиб қайтди. 56-дақиқада Зайниддин Тожиев икки марта дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. Дастлабкисида у дарвозабонни ҳам алдаб ўтдию, аммо зарба беришга улгурмайди. Иккинчисида эса футболчи дарвозабонни алдамасдан берган зарбасини Корнейчук қайтариб қолди.

Ўйин давомида Холматов, Иномов, Раҳматуллаевлар жуда қулай имкониятларда фойдалана олишмади. Захирадан майдонга туширилган Собир Усмонхўжаев эса чиройли тарзда уюштирилган ҳужумни якунлай олди. Якуний ҳисоб — 4:1.

Шундай қилиб, “Локомотив” бронза медалларини қўлдан чиқармади ва ўз тарихида илк марта мавсумни медаллар билан якунлади.

Ўйин якунида жамоалар сардорлари Зайниддин Тожиев ва Вадим Афонин мадҳия садолари остида давлатимиз байроғини туширишди.

Олий лига. 26-тур.
21 ноябрь (чоршанба).
ЛОКОМОТИВ – ШЎРТАН – 4:1 (3:1)
Голлар: Артурас Фоменко (22), Зайниддин Тожиев (26-пенальти, 39) — Фарҳод Тожиев (45)
Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев (35) — Ҳамза Каримов (25), Ярослав Крушелницкий (50)
“Локомотив”: 30. Артур Парванов, 2. Артурас Фоменко, 6. Дилшод Раҳматуллаев, 7. Садриддин Аббдуллаев, 9. Зайниддин Тожиев (Александр Шадрин 84), 10. Жора Оганесян, 13. Рустам Аъзамов, 15. Акмал Холматов (Шерзод Шарипов 80), 19. Ислом Иномов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 24. Дилшод Жабборов
“Шўртан”: 30. Александр Корнейчук, 2. Обид Жўрабоев, 4. Ярослав Крушельницкий, 7. Ботир Қобирқулов (Патрик Агбо 46), 8. Соро Таина Адама, 9. Игорь Таран, 10. Фарҳод Тожиев, 14. Лазиз Убайдуллаев, 15. Вадим Афонин, 16. Александр Мерзляков (Аббос Омонов 75), 20. Ҳамза Каримов
Ҳакамлар: Р.Эрматов, Ж.Саидов, А.Расулов, А.Рубаков (барчаси — Тошкент)
Назоратчи: Ғ.Каримов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:55, 21.11.2012.
Ўқилди: 3837 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.