"Вест Хэм Юнайтед" ҳужумчи сотиб олади. Хабарлрга кўра, Лондон клуби "Генк" юлдузи Майк Тресор учун таклиф тайёрламоқда. Белгиялик футболчи ўтган мавсумни фантастик ўтказган.
Тресорнинг ҳисобида 8 та гол ва 24 та ассист мавжуд эди. 24 ёшли ҳужумчининг амалдаги битими 2025 йилда тугайди. Девид Мойес учун Тресорнинг келиши голлар сонини оширишга ёрдам берган бўларди.