«Челси» қишки трансфер ойнасида Мадриднинг «Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Пабло Барриосни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. «Кўклар» клубни тарк этган Энцо Фернандеснинг ўрнига 23 ёшли футболчини олиб келишни режалаштирмоқда.
Sport.es маълумотига кўра, «Челси» Барриос трансфери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр.
Манбага кўра, «Атлетико» Барриосни сотишга интилмаяпти. Футболчининг шартномасида 500 миллион евро миқдорида товон пули банди мавжуд.
Ўтган мавсумда Барриос барча мусобақаларда 35 та учрашув ўтказиб, 1 та гол ва 3 та голли узатма қайд этган. Унинг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар амал қилади.
Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 55 миллион евро деб баҳоламоқда.













