Испания чемпионатининг 2-турида Мадриднинг " Атлетико" жамоаси сафарда "Бетис"га қарши майдонга чиқиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ушбу баҳсда мадридликлар ҳужумчиси Антуан Гризманн майдонга тушди. Бу 32 ёшли француз учун Ла Лигадаги 500-ўйин бўлди. Гризманн бунча ўйин ўтказиш учун "Атлетико", "Реал Сосьедад" ва "Барселона"да ҳаракат қилган.