«Ливерпуль» ва «Интер» жамоалари собиқ бош мураббийи Рафаэль Бенитес «Челси» бош мураббийи этиб тайинланадиган бўлди. Бу ҳақда «ВВС» нашри мухбирлари хабар тарқатмоқда.
Бугун мураббий Абу-Дабида лондонликлар раҳбарияти билан телефонда гаплашиб олишган. Эртага мутахассис Лондонда музокараларнинг якуний босқичини олиб боради ва шартномага имзо чекади.