"Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати расмий баёнот бериб, ҳужумчи Мейсон Гринвудга қўйилган айбловлар бўйича тергов якунлангани ҳақида эълон қилди.
"Манчестер Юнайтед" 2022 йилнинг январидан бери клубда ўйнамаган 21 ёшли англиялик футболчига нисбатан ички текширув ўтказмоқда эди.
“Бизнинг жараёнимиз 2023-йил февраль ойида Мейсонга қўйилган барча айбловлар олиб ташланганидан кейин бошланди. Биз жабрланувчининг истаклари, ҳуқуқлари ва истиқболларини, шунингдек, клубнинг стандартлари ва қадриятларини ҳисобга олдик, иложи борича кўпроқ маълумот ва контекстни тўплашга ҳаракат қилдик. Бу биздан жамоат мулки бўлмаган далилларни, шу жумладан иш бўйича тўғридан-тўғри маълумотга эга бўлган шахслардан олиш учун сезгир ва эҳтиёткор бўлишни талаб қилди.
Бизда мавжуд бўлган далилларга асосланиб, Интернетда жойлаштирилган материаллар тўлиқ тасвирни бермаган ва Мейсон дастлаб айбланган жиноятларни содир этмаган деган хулосага келдик. Бироқ, Мейсон бугун омма олдида тан олганидек, у хатоларга йўл қўйган ва бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Барча иштирокчилар, жумладан, Мейсон ҳам “Манчестер Юнайтед”даги фаолиятини давом эттириш қийинлигини тан олади. Шу сабабли, унинг "Олд Траффорд"дан узоқда бўлиши энг тўғри бўлиши ҳақида ўзаро келишиб олдик ва энди биз бу натижага эришиш учун Мейсон билан ишлаймиз", дейилади баёнатда.