Хави Илкай Гюндоганни "Барселона" учун муҳим футболчи деб ҳисоблайди.
Гюндоган шу ёзда “Манчестер Сити”дан “Барселона”га текинга ўтган эди.
“Гюндоган жамоанинг тамал тоши. Унда "Барса" ДНКси бор. У ҳеч қачон тўпни йўқотмайди, бошқалардан фарқ қилади ва ҳар доим тўғри қарор қабул қилади.
Биз вазиятни ўзгартириш учун Гюндоган билан шартнома имзоладик”, - деди “Барселона” бош мураббийи.