"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли ўтган мавсум охирида фаолиятини якунлаган собиқ ҳужумчи Златан Ибраҳимович ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Биз Златанни соғиндик, бу аниқ, у бу жамоа учун жуда кўп иш қилди ва энг муҳими, у руҳий жиҳатдан ўсишимизга ёрдам берди. Унинг йўқлиги сезилиб турибди, бироқ у сабаб футболчилар ўсиб, кўп нарсаларни ўрганишди", - дея Пиоли сўзларини келтиради Football Italia.