Кириш Регистрация
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца 2-1 Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад

Уларни диққат билан кузатинг

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумдан барчанинг умидлари катта. Бу бутун жамоага ҳам, алоҳида ўйинчиларга ҳам, шу жумладан ёшларга ҳам тегишли. Ҳар доим ёшларга катта эътибор қаратилади, чунки бу тоифадаги кўплаб футболчилар салоҳиятли юлдузларга айланиши мумкин. Баъзилар аллақачон бу мақомга яқинлашмоқда. Бугун янги мавсумда кузатилиши керак бўлган ёш футболчилар ҳақида сўз юритамиз.

Мойсес Кайседо ("Челси", 21)

Ҳужумчиларга бўлгани каби ҳимоявий ярим ҳимоячиларга ҳам талаб ортиб бормоқда. Шу боис бу позициядаги ўйинчилар жуда қадрланади, буни "Челси" ўз кўзи билан ҳис қилди. Лондонликлар "Брайтон"дан ярим ҳимоячи Мойсес Кайседони қўлга киритиш орқали Премер-лига учун рекорд трансферни амалга оширишди. Битим 115 миллион еврони ташкил қилди. Трансфер нархини ҳисобга олсак, эквадорлик футболчига янги мавсумда эътибор катта бўлади. “Брайҳтон”да у жуда яхши ўйнади. Аммо "Челси" бошқа босқичда. Футболчининг Лондон клубидаги фаолияти қандай кечиши қизиқ.

Рико Люис (“Манчестер Сити”, 18 ёш)

"Манчестер Сити" тарбияланувчиси асосий жамоадаги дебютини ўтказди ва ёмон эмас, Чемпионлар лигаси ўйинида "Севилья" дарвозасига гол урди. Премьер-лигада вақти-вақти билан ёш қанот ҳимоячиси майдонга тушди. Хосеп Гвардиола чемпионлик пойгаси ўртасида унга ўйнаш вақтини беришдан қўрқмади. "Шаҳарликлар" футболчи билан янги узоқ муддатли шартнома имзоладилар, бу эса унга яқин келажакка ишонишларини яққол кўрсатди. Люис, ўз навбатида, ишончни оқлаши керак. Янги мавсумда унда, албатта, имконият бўлади.

Стефан Байсетич ("Ливерпуль", 18 ёш)

“Ливерпуль” таркибни тозалаш ишлари шу қадар ҳайратда қолдирдики, мавсум бошида жамоада фақат битта ҳимоячи 18 ёшли Стефан Байсетич қолди. Кейинчалик, Ватару Эндо мерсисайдликлар сафига келиб қўшилди, бироқ Байсетич клубда анча вақтдан бери фаолият юритди. Ёш испанияликнинг Премьер-лигадаги бутун тажрибаси - ўтган мавсумда 11 та ўйин ўтказган бўлса-да, улардан олтитасида у асосий таркибда майдонга тушган. Рақобат ҳозирча паст бўлганини инобатга олсак, Байсетичда асосий таркибдан жой олиш учун ноёб имконият бор. Лекин ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ бўлади.

Расмус Хойлунд (“Манчестер Юнайтед”, 20)

Хойлунннинг трансфери ёзги энг шов-шувли воқеалардан бирига айланди. “Манчестер Юнайтед” топ лигада атиги 1 мавсум ўтказган ҳужумчиси учун “Аталанта”га 75 миллион евро тўлашдан чўчимади. Футболчининг трансфер қийматини ҳисобга олсак, у Антони Марсиялнинг ўрнига олинмагани аниқ. Даниялик дарҳол ишончни оқлаши керак бўлади. Расмуснинг мураббийи ёшлар билан ишлашни яхши кўради, шунинг учун уни, албатта, қўллаб-қувватлайди. Ва рақобат унчалик катта эмас.

Фабио Миретти (“Ювентус”, 20)

Ўтган мавсумда Миретти мунтазам равишда "Ювентус"нинг асосий таркибида ўйнади, бу Турин клуби тарбияланувчилари учун унчалик тез-тез учрамайдиган ҳолат. Гарчи бунга соғлиғи сабабли мавсумнинг аксарият қисмини ўтказиб юборган Пол Погбанинг жароҳатлари таъсир қилган бўлса-да. Фабио ҳар доим ҳам ишончли ҳаракат қилмади, лекин "бянконери" уни янги шартнома билан қўллаб-қувватлади. Демак, ижарага олинган бошқа бир ёш ярим ҳимоячи Николо Ровелладан фарқли ўлароқ, клуб футболчига умид қилмоқда. "Ювентус" ёзда янги ярим ҳимоячи сотиб олмагани сабабли, Миретти ўз ўрнига эга бўлиш имкониятига эга.

Абде Эззалзули (“Барселона”, 21 ёш)

Абде 2021/22 йилги мавсумда "Барселона"нинг асосий жамоасида ўйнаган ва Ла Лигада 10 та ўйинда майдонга тушган. Шундан сўнг ёш вингер тажриба орттириш учун “Осасуна”га йўл олди. Энди марокашлик яна Каталония клубига қайтди. Футболчининг майдондаги ўрин учун битта тўғридан-тўғри рақиби бор - Ансу Фати. Испаниялик футболчининг ўтган мавсумдаги беқарорлиги ва умуман ноаниқ келажаги ҳисобга олинса, Абде ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Харви Симонс (“РБ Лейпциг”, 20 ёш)

Симонс узоқ вақтдан бери буюк истеъдод деб ҳисобланган. У буни ҳақиқатан ҳам ўтган мавсумда исботлади. Нидерландиялик футболчи ПСВ билан чемпионатда 19 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. "ПСЖ" аввалига футболчини ўз таркибига қайтарди, кейин эса "РБ Лейпциг"га ижарага жўнатиб юборди. "Буқалар"да ёш ва истиқболли жамоа бор, у ерда Хави Марко Роуз бошчилигида ўз салоҳиятини янада ривожлантира олади.

Киритилди: 11:04, 22.08.2023.
Ўқилди: 2502 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик