Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Агар бу япониялик футболчини билмасангиз, футболни ёқтирмайсиз (фото+видео)

Баҳо:
+ | -

19 август куни Англия чемпионатининг 2023/24-йилги мавсуми 2-тур учрашувида “Брайтон” сафарда “Вулверхэмптон”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Япониялик Каору Митоманинг саъйи-ҳаракатлари эвазига 15-дақиқада "чайқалар" ҳисобни очишди. У чап қанотда тўпни қабул қилиб олди ва худди электр поезди каби “Барселона”нинг собиқ ҳимоячиси Нелсон Семедудан тезлик билан узоқлашди, ўзини қўполлик қилишга имкон бермай, бошқа рақибни мағлуб этди ва тўпни дарвозага йщллади. Бу гол Европада Лионель Месси томонидан киритилган голни эслатишига розимисиз?

Иккинчи бўлим бошида Митома ҳам эквадорлик Первис Эступиньянага гол уришга ёрдам берди.

Биринчи голдан бемалол кўриниб турибдики, Митоманинг асосий устунлиги унинг ўзига хос дриблинги: кўп эпизодларда японлар зарбага ўтганида, ҳатто энг ҳурматли ҳимоячилар ҳам ундан тўпни тортиб ололмайдилар.

Митома Цукуба университетида ўқиётганида дриблинг бўйича маҳоратини оширди. Профессионал бўлишига ишончи йўқ Каору 19 ёшида футболчилик фаолиятини тўхтатишга қарор қилди ва ўқишга кетди. Диплом ёзиш вақти келганида, бўлажак "Брайтон" вингери таклиф қилинган мавзулардан бош тортди ва ўзиникини таклиф қилди: дриблинг.

Каору дриблинг қандай ишлашини ва уни қандай самаралироқ қилиш кераклигини тушунишга қизиқди. Бунинг учун у GoPro камерасини қўйиб, зарбаларини ёзиб олди. Тез орада талаба аниқ формулани ўйлаб топди: “Мен рақибнинг оғирлик марказини аниқлашим керак. Агар рақибимнинг танасини ҳаракатга келтира олсам, демак, мен аллақачон ғалаба қозонганман”.

Диплом ёзиш билан бир қаторда, Митома мунтазам равишда университет жамоасида ўйнаб, рақобатбардош режимда маҳоратини оширди. У ерда уни скаутлар диққат билан кузатиб, футболчининг жадал ривожланишига эътибор қаратишдан бошқа иложи йўқ эди. Бир неча йил ўтгач, японлар Жэй-лигага (у ерда "Кавасаки" билан 30 ўйинда 13 + 13 гол урган), кейин эса Премьер-лигага таклиф қилинди. "Брайтон"да Каору бошланғич таркибдан жой олди ва Грэм Поттер "Челси"га кетиб, жамоани Роберто де Дзерби бошқаришни бошлаганида Кауро порлади.

2023 йилда "Брайтон" Премьер-лига тарихидаги рекорд даражадаги савдони амалга оширди: "Чайкалар" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо 116 миллион евро эвазига “Челси”га ўтди. Келгуси ёзда Митомани олиш учун инглиз гигантлари, эҳтимол, бу рекорддан ошиб кетиши ёки ҳеч бўлмаганда бу рекордга яқинлашиши мумкин.

Киритилди: 12:02, 22.08.2023.
Ўқилди: 5118 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.