"Шанхай Шенхуа" клуби ҳужумчиси Дидье Дрогба ФИФА мурожаат қилиб, бошқа клубга ижара асосда ўйнаш учун рухсат сўради.
Ҳозирга кунда Кот-д’Ивуар терма жамоаси футболчиси "Челси" билан музокаралар олиб бормоқда. Дрогба ўзининг собиқ жамоаси сафига ижара асосида қўшилишга яқин турибди.
Аввалроқ Дрогба "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди.