Алсу Абдуллина "Челси"дан "Париж"га кўчиб ўтди.
Россия аёллар терма жамоасининг 22 ёшли футболчиси парижликлар томонидан 2023/24 йилги мавсум учун ижарага олинди.
2022/23 йилги мавсумда ҳимоячи “Челси” сафида 6 та ўйинда 115 дақиқа ўйнади. Ўтган мавсумда Абдуллина кетма-кет иккинчи марта Англия кубогини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, “Париж”нинг аёллар жамоаси 6 марта Франция чемпиони бўлган.